"Локомотив": Навбатдаги рақибимиз «Ал-Аҳли»
26 фев 2014 07:05
Янгиликлар
"Локомотив": Навбатдаги рақибимиз «Ал-Аҳли»
Айни кунларда янги мавсумга тайёргарликни БААда олиб бораётган «Локомотив» жамоаси аъзолари жисмоний ва функционал ҳолатни яхшилаш баробарида турли тактик услублар устида ҳам жиддий изланишмоқда.
Хориж клубларига қарши ташкил этилаётган назорат-синов учрашувлари эса ана шу тактик услубларни синовдан ўтказишда қўл келаётир. Жумладан, эртага темирйўлчилар БАА про-лигасида ишонч билан пешқадамлик қилаётган Дубайнинг «Ал-Аҳли» жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув «Локомотив» клуби машғулотларни олиб бораётган Жебал-Али майдонида маҳаллий вақт билан соат 17:00да бошланади. Мазкур ўйин 7 март куни Ўзбекистон суперкубоги учун бўладиган учрашув олдидан «Локомотив» жамоасига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Воқеалар ривожини сайтимиз орқали кузатиб боринг.
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар