UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  4 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  7 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  6 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  10 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26

"Локомотив" масъулиятли ўйинлар остонасида Янгиликлар

"Локомотив" масъулиятли ўйинлар остонасида

Тошкент, 5 апрель - "Локомотив"ни яқин бир оч ой ичида ниҳоятда масъулиятли баҳслар кутмоқда.
Биласиз, "темирйўлчилар" Ўзбекистон миллий биринчилигида чемпионлик, Осиё чемпионлар лигасида эса гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боришмоқда. Шундай экан, яқин бир ой ичида жамоамиз жуда муҳим беллашувларда майдонга тушади.

Хусусан Вадим Абрамов шогирдлари аввалига "Ал Садд" билан куч синашишса, кейин "Бунёдкор" ва "Динамо"га қарши тўп тепишади. Ундан кейин ўз майдонимизда "Ал Ҳилол"ни қабул қиламиз. Сўнгра олий лига доирасида "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши баҳс олиб борамиз. Шунингдек, бир ойдан сўнг сафарда "Фулад"га қарши тўп сурамиз.

Кўриб турганингиздек, бу ўйинларнинг ҳар бири "Локомотив" учун ниҳоятда муҳим. Биргина олий лиганинг ўзида "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф" каби грандларга қарши майдонга тушамиз. ОЧЛдаги "Ал Садд" ва "Ал Ҳилол" билан ўйинлар эса мусобақани безаб берса ажаб эмас. Ҳозир қандай масъулиятли баҳслар бўсағасида турганимизни йигитларимиз ҳам чуқур ҳис қилиб туришибди. Шу ўринда жамоамизга ҳар бир ўйин омадли ўтишини тилаб қоламиз.

"Локомотив" яқин бир ой ичида ўтказадиган ўйинлар:

8 апрель. ОЧЛ
"Локомотив" - "Ал Садд"

13 апрель. Олий лига
"Локомотив" - "Бунёдкор"

16 апрель. Олий лига
"Динамо" - "Локомотив"

21 апрель. ОЧЛ
"Локомотив" - "Ал Ҳилол"

27 апрель. Олий лига
"Локомотив" - "Пахтакор"

1 май. Олий лига
"Насаф" - "Локомотив"

5 май. ОЧЛ
"Фулад" - "Локомотив"
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика