
Бу ҳақда бизга жамоа мураббийи Марат Мифтахутдинов хабар қилди. Аммо ҳозирча ўйиннинг қаерда бўлиб ўтиши юз фоиз маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" олий лиганинг 3-турида "Сўғдиёна" меҳмони бўлади. Бу ўйин Жиззахда эмас, балки Янгиерда ўтказилади. Чунки Жиззахдаги янги стадион ҳали мавсумга тайёр эмас. "Сўғдиёна" - "Локомотив" баҳси 3 апрель куни бўлиб ўтади.