UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  0 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  3 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  0 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  3 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  17 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  0 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  10 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  9 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  6 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  5 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  22 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  25

"Локомотив": Мақсад аниқ, йўлдан қайтиш йўқ! Янгиликлар

"Локомотив": Мақсад аниқ, йўлдан қайтиш йўқ!

“Локомотив” кеча бўлиб ўтган ўйинда “Металлург”ни мағлуб эта олмади. Учрашув 1:1 ҳисобида якун топди.

Албатта, бундан жамоамиз ишқибозларининг ҳафсаласи пир бўлгани аниқ. Бекободликлар мухлислар эса аксинча хурсанд ҳолда уйга қайтишди.

Кечаги беллашувда бир қатор омиллар бизга ўз таъсирини ўтказди. Хусусан, Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбасидан сўнг гол бўлган-бўлмаганини аниқлаш салкам ўн дақиқача вақтни олди. Яъни, салкам ўн дақиқа ўйин тўхтаб қолди. Қанот ҳаками гол бўлди деди, бош ҳакам унга қўшилмади ва охири хатосини тан олиб голни ҳисоблади.

Футболчиларимиз энди ўйинга киришай деб турган бир пайтда юзага келган тўхталиш футболчиларни ўйиндан бироз бўлса-да совутиб қўйди. Бу эса ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бошланғич таркиб борасида нима дейиш мумкин? Таркибни ҳар доим бош мураббий аниқлайди ва ҳеч ким Вадим Абрамовнинг ишига аралашмайди. Қолаверса, “Локомотив”да асосий таркиб, захира ўйинчилари деган тушунча йўқ. Бу ерда ҳамма ўзини асосий таркиб футболчиси деб ҳис қилади. Ўринбосарлар таркиби эса бошқа масала.

Кечаги ўйинда қизил формада майдонга ким тушмасин, фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилди. Майдонга туша олмаганлар майдонда тўп тепаётганларга далда бўлишди. Аммо омадимиз келмади, йўқса албатта ғалаба қозонган бўлардик. Кечаги дуранг учун “Локомотив” ишқибозларидан узр сўраймиз. Мана шу дуранг туфайли биринчи даврада кетаётган “Пахтакор” биздан тўрт очкога ўзиб кетди. Чунки “Пахтакор” сафарда “Олмалиқ”ни мағлуб этди.

Тўғри, ҳамон иккинчи ўриндамиз, лекин буёғига янада қийин бўлади. “Локомотив”дан қолган барча учрашувларда фақат ғалаба қозониш талаб этилади. Чунки “Насаф” билан “Бунёдкор” бизни изма-из таъқиб этиб келишда давом этмоқда. Жамоамизнинг бу йил ўз олдига қўйган мақсади аниқ: Чемпион бўлиш! Ва бунинг учун “темирйўлчилар” бор кучни ишга солишади. Футболчиларимизнинг мавсумни биринчи ўринда якунлашлари учун охиригача кура олиб боришига ишонамиз. Насиб қилса, чемпионат якунида чемпионлик соврини албатта Бизга топширилади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика