UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Локомотив" клубда кўрикдан ўтаётган легионерлар борасида баёнот берди Янгиликлар

"Локомотив" клубда кўрикдан ўтаётган легионерлар борасида баёнот берди

Хабарингиз бор, айни пайтда Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” Дубайда янги мавсум ҳозирликларини давом эттирмоқда.

“Темирйўлчилар” сафида бир қатор янги футболчилар йиғинда иштирок этишаётганини қайд этиш жоиз. Жумладан, россиялик 25 ёшли ҳужумчи  Дмитрий Барков  ҳамда 24 ёшли кореялик ҳужумчи  Чо Сок Жаэ  ҳозирда “Локомотив” машғулотларида қатнашишмоқда. Бугун “Локомотив”нинг “Абердин”га қарши ўтказган ўртоқлик ўйинида мазкур футболчилар ҳам майдонга тушишди.

Таъкидлаш жоизки, Дмитрий Барков илгари “Тосно” (Россия), “Нарва Транс” (Эстония), “Истиқлол” (Тожикистон) каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Корейс футболчиси эса “Чонбук Моторс” тарбияланувчиси ҳисобланади ва бунга қадар “Чоннам Драгонс”, “Анянг” каби Жанубий Корея клублари сафида фаолият олиб борган.

Эртага “Локомотив” шартнома имзолаган янги футболчилари номини эълон қилишини маълум қилди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика