"Локомотив" жойлашган меҳмонхонада ёнғин юз берди
11 мар 2019 10:42
Янгиликлар
"Локомотив" жойлашган меҳмонхонада ёнғин юз берди
Бугун, 11 март куни "Локомотив" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви доирасида Қатарнинг "Ал-Райян" клуби меҳмони бўлади.
Алишер Никимбаев берган маълумотларга кўра, "темирйўлчилар" жойлашган Wyndham Grand Regency меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди.
Тунда Доҳадаги "Локомотив" жойлашган "Wyndham Grand Regency" меҳмонхона қаҳвахонасида ёнғин содир бўлди. Барча меҳмонлар тезда эвакуация қилинган ва "Локомотив" делегацияси қўшни меҳмонхонага кўчиб ўтди" - дейилади Никимбаев Телеграм каналида.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Райян" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 20:35да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар