

Аввалига "Локомотив" футбол клуби томонидан ташкил қилинган дастурхонга ош тортилди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва футболчилар биргаликда миллий таомимизни тановул қилишди.



Шундан кейин кичик, бироқ қувноқ савол-жавоб бўлиб ўтди.
Ажойиб саволга, ажойиб жавоб:
- Ким яхши ўйнайди? Марат Бикмаевми ёки Сардор Рашидов?
Сардор Рашидов: "Марат"
Марат Бикмаев: "Ана билдингизми ким яхшилигини?"

Ушбу тадбир якунланди. Энди дерби бошланади! Чемпионлар дербиси!
Меҳрибонлик уйлари ўртасида бўлган жаҳон чемпионатининг ғолиблари ва Ўзбекистон чемпионатининг амалдаги чемпиони.




Анчагина қизиқ ўтган биринчи бўлимда "Локомотив"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.







Иккинчи бўлим эса биринчисидан ҳам қизиқарли ва тезкор ҳужумлар билан ўтди. "Локомотив" футболчилари жаҳон чемпионларини мағлуб эта олмади, 1:1. Аммо якуний ҳисоб "темирйўлчилар" фойдасига, 2:1. Ажойиб ўйин!, деб ёзади "Локомотив" матбуот хизмати.

Ушбу совғалар 23-сонли меҳрибонлик уйига тарбияланувчиларига тақдим қилинди.

Шу билан "Локомотив"нинг 23-сонли меҳрибонлик уйига уюштирган ташрифи ўз поёнига етди.



