UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  0 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  10 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  3 17:47Ўзга олам вакиллари  5 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  10 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  3 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  19

“Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” ўртасидаги ҳамкорлик давом этади Янгиликлар

“Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” ўртасидаги ҳамкорлик давом этади

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби 2015 йилда Англия биринчи дивизиони иштирокчиси “Флитвуд Таун” жамоаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган эди.

Тобора профессионаллик сари интилаётган “темирйўлчилар” “клуб имижи”ни шакллантириш асносида инглиз жамоаси билан кўп томонлама ҳамкорлик борасида битим имзолаган. Натижада “Локомотив”нинг икки нафар ёш истеъдодли ўйинчилари – дарвозабон Рустам Нартаджиев ҳамда ҳимоячи Сергей Прохоров 2015 йилда 3 ой мобайнида “Флитвуд Таун” жамоаси қароргоҳида бўлиб, тажриба орттириб қайтишган эди.

Эндиликда “Локомотив”нинг навбатдаги делегацияси инглиз диёрига йўл олмоқда. “Локомотив” жамоасининг ёш иқтидорли футболчилари орасидан танлаб олинган 17 ёшли ўйинчи Хурматбек Йўлдошев ҳамда “Флитвуд Таун” жамоаси мураббийлар штабининг илтимосига кўра дарвозабон Рустам Нартаджиев яна бир бор инглиз клубида малака ошириш имконига эга бўлишади.

Бугун ушбу икки ёш футболчи клуб расмийлари билан биргаликда Англияга йўл олишди. Улар 3 ой давомида инглизча тизимда машғулот ўташади ва “Флитвуд Таун” жамоаси ёшлар таркибида учрашувларда майдонга тушишади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика