UZ

Сўнгги янгиликлар

"Локомотив" - "Гулистон" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари Янгиликлар

"Локомотив" - "Гулистон" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари

"Локомотив" - "Гулистон" (6:2) учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Учрашувдан сўнг
Хаким Фузайлов, «Локомотив» катта мураббийи: «Кўп футболчиларимиз миллий терма жамоа йиғинларида иштирок этиб қайтдилар. Асосий таркиб ўйинчиларига ҳордиқ беришга қарор қилдик. Ўйин бошида футболчиларимиз бир-бирини озгина тушуна олмадилар. Бугун футболчиларнинг юқори савияси эвазига ғалаба қозондик».

Бахтиёр Ашурматов, «Гулистон» бош мураббийи: «Жисмоний ҳолатнинг паст даражада эканлиги сабаб, бир неча ўйиндан бери фақат биринчи бўлимгагина кучимиз етяпти. Иккинчи бўлимда эса камчиликлар кўзга ташланиб қолмоқда ва гол ўтказиб юбормоқдамиз. Молиявий аҳволимиз кейинги ўйинлар давомида яхшиланиб боришига ҳомийларимиз ваъда беришди».

Хабар «Локомотив» ФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика