"Локомотив" футболчисининг голи Тожикистон термасига "Мердека Кубоги" совринини тақдим қилди
17 окт 2023 23:33
Янгиликлар
"Локомотив" футболчисининг голи Тожикистон термасига "Мердека Кубоги" совринини тақдим қилди
Бугун Малайзияда анъанавий тарзда ташкиллаштириб келинаётган "Мердека Кубоги"нинг финал ўйини бўлиб ўтди.
Унда ярим финалда Ҳиндистон термасидан устун келган Малайзия ҳамда финалда тўғридан-тўғри қатнашган Тожикистон термалари куч синашди. Баҳсда тожикистонлик футболчиларнинг қўли баланд келди, 2:0.
Баҳснинг 44-дақиқасида "Локомотив"нинг тожикистонлик футболчиси Рустам Соиров ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим якунига 2 дақиқа қолганида Шахром Самиев сўнгги нуқтани қўйди.
Малайзия - Тожикистон 0:2
Голлар: Рустам Соиров, 44 (0:1). Шахром Самиев, 88 (0:2).
Ушбу учрашувда, шунингдек, "Нефтчи" ҳимоячиси Зоир Жўрабоев, "Локомотив" қанот ҳимоячиси Манучехр Сафаров, "Бухоро"дан Муҳаммаджон Раҳимов каби футболчилар ҳам иштирок этишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар