UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

"Локомотив" ҳимоячиси ва тожикистонлик футболчи "Андижон" йиғинига қўшилди Янгиликлар

"Локомотив" ҳимоячиси ва тожикистонлик футболчи "Андижон" йиғинига қўшилди

"Андижон" клубининг Анталияда давом этаётган йиғинига янги футболчилар қўшилишда давом этяпти.

Бугун "Андижон" сафига янги ўйинчилар келадиган кун. 

Улардан бири бир неча дақиқа олдин жамоа истиқомат қилаётган "Asteria Kremlin Palace" меҳмонхонасига етиб келди. Бу – истеъдодли ҳимоячи Дилшод Комилов бўлиб, ишқибозлар ушбу ўйинчини “Локомотив” клубидаги ўйинлари орқали яхши биладилар. 

24 ёшли футболчи Туркия йиғинига "Локомотив" билан бирга келганди ва у билан музокаралар ижобий якунлангач, Комилов "Андижон" ихтиёрига кўчиб ўтди. 

Дилшодни "Андижон" клуби вакиллари илиқ қарши олдилар ва бироздан сўнг янги жамоасидаги илк машғулотини бошлайди.



"Андижон" сафини тўлдирган навбатдаги янги футболчи – тожикистонлик тажрибали ўйинчи Ахтам Назаров. 

Клуб вакиллари Анталия аэропортида футболчини кутиб олдилар ва "Asteria Kremlin Palace" меҳмонхонасида "Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги раҳбарият футболчи билан бир пиёла чой устида суҳбатлашдилар.

Қанот ҳимоячиси Ахтам Назаров Тожикистон миллий терма жамоасининг сардори ва етакчиси саналади. 2012 йилдан буён мамлакатнинг бош жамоаси учун ўйнаб келмоқда. Ҳозирга қадар терма жамоа либосида 60 га яқин учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган. 

Шунингдек, Назаров Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби – "Истиқлол" сафида узоқ йиллардан бери тўп тепиб келган. Табиийки, фаолияти давомида бир қанча совринларни қўлга киритган.



Аввалроқ андижонликлар Дилшод Комилов ва Ахтам Назаровни сафига қўшил олишини маълум қилган эдик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика