

Ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ "Локомотив" ёшлар жамоасининг икки нафар футболчиси Англия клубида малакасини ошириш имкони туғилди. Кеча дарвозабон Рустам Нартажиев ва ҳимоячи Сергей Прохоров клуб вакиллари билан биргаликда Туманли Альбионга етиб боришди. "Флитвуд Таун" клуби мураббийлари ва раҳбарлари вакилларимизни хурсандчилик билан кутиб олишди. Иккала футболчи 3 ой мобайнида инглиз клуби сафида ўз тажрибаларини оширишади. Рустам Нартажиев 45, Сергей Прохоров эса 42-рақамли футболкаларни қабул қилиб олишди.





