UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  193 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Локомотив" эртага янги футболчиларни таништиради Янгиликлар

"Локомотив" эртага янги футболчиларни таништиради

Теглар :  Локомотив
8 март куни "Локомотив" Ўзбекистон XXVI миллий чемпионатидан ўрин олган дастлабки уй учрашувини ўтказади.

Шу куни "темирйўлчилар" ТТЗдаги "Локомотив" стадионида "Сўғдиёна"ни қабул қилишади.

Эртага, 7 март куни эса жамоа янги футболчиларни кенг оммага таништирув маросимини ўтказади. Мазкур тадбир "Локомотив" стадионининг матбуот анжуманлари залида ташкил этилади ва соат 14:30да бошланади.

Янги мавсум олдидан, "Локомотив" сафига етти нафар футболчи келиб қўшилди. Булар - Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо, Шуҳрат Муҳаммадиев, Диёр Туропов, Мурод Бобожонов, Саламат Қутибоев ва Жалолиддин Машарипов.

Эртанги тадбирга келувчи журналистлар ўзлари истаган футболчи билан суҳбатлашиш ҳамда суратга тушиш имконига эга бўлишади. "Локомотив" ушбу мавсум ҳисобидан ҳозирча учта ўйинда майдонга тушди ва ОАВ ходимлари янги футболчиларимиз ҳақида қисман бўлса-да тасаввурга эгалар.

Демак, эртага футбол соҳасида фаолият юритаётган барча турдаги ОАВ вакилларини таништирув маросимига таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика