UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

“Локомотив” бугун “Насаф”ни қабул қилади Янгиликлар

“Локомотив” бугун “Насаф”ни қабул қилади

Теглар :  ЛокомотивНасаф
Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби – “Локомотив” бугун жорий йилги кубок беллашувлари ярим финал илк учрашувини ўтказади.

“Темирйўлчилар” ярим финалда Қаршининг “Насаф” жамоаси қаршилигини енгиб ўтишга уринишади.


Ўзбекистон Кубоги–2017
1/2 финал, дастлабки учрашув
2 август (чоршанба). «Локомотив» стадиони, соат 19.30
«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)
Бош ҳакам:
Р. Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент)
Дарвоза чизиғидаги ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), И. Танташев (Бухоро)
Захира ҳаками: Р. Серазитдинов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
 
Мазкур жамоаларнинг Тошкентда ўтадиган илк қарама-қаршилигини тажрибали ФИФА рефериси – Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Қайд этиш жоизки, мазкур учрашувда синовдан ўтаётган янги тизим – дарвоза чизиғидаги ҳакамлар ҳам ишлайди. Дарвоза чизиғида бугун Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев ҳаракат қилишади.

ЎЗАРО ҚАРАМА-ҚАРШИЛИКЛАР ТАРИХИ:

Ўзбекистоннинг икки гранд жамоалари – “Локомотив” ҳамда “Насаф” шу пайтга қадар мамлакат кубоги баҳслари доирасида 2 бор ўзаро тўқнаш келишган. Дастлаб, ушбу жамоаларнинг йўллари 2015 йилги кубок ўйинларининг ярим финалида кесишган. Ўшанда илк баҳсда “Насаф” 2:0 ҳисобида зафар қучган. Жавоб беллашувида эса “Локомотив” вакиллари 1:0 ҳисобида ғалабага эришишган. Шу тариқа, финалга қаршиликлар йўл олганди.



Ўтган йили эса мазкур жамоалар Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи – финал баҳсида ўзаро беллашишган. Самарқандда кечган ҳамда 8150 нафар ишқибоз гувоҳлигида ўтган матчда “Локомотив” 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб ўз тарихида иккинчи марта биллур совринга эга чиқди.

“ЛОКОМОТИВ” КУБОК ЎЙИНЛАРИДА ҚАНДАЙ ОДИМЛАМОҚДА?

Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби – “Локомотив” ушбу мавсумда кубок ўйинларидаги иштирокини нимчорак финалдан бошлади. “Темирйўлчилар” 1/8 финалда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси қаршилигини енгиб ўтишди.

Дастлаб Тошкентда ўтган баҳсда “Локо” футболчилари рақиб дарвозасини оз эмас, кўп эмас – жавобсиз нақд 5 марта ишғол этишди. Ўша беллашувда Марат Бикмаев бир марта, Жалолиддин Машарипов ҳамда Диёр Туропов икки мартадан ўз номини таблога ёздириб қўйишганди.

Жавоб ўйинида эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. Тошкентликлар сафида Мурод Бобожонов муваффақият қозонди ва чиройли гол муаллифига айланди.



1/4 финалда эса жамоамиз “Бухоро” жамоасига рўбарў келди. Бухорода ўтган илк учрашув кескин курашларга бой тарзда кўриниш олди. Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратишди. Бироқ гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади ва 0:0 ҳисоби қайд этилди. Тошкентда ўтган жавоб ўйинининг асосий вақти ҳам 0:0 ҳисобида якунланди. Белгиланган қўшимча бўлимларда эса “Локомотив” вакиллари ирода намойиш эта олишди ҳамда жавобсиз 3 та гол киритиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқишди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика