UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  5 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  7 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  9 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  18 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  17 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  8 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2

"Локомотив" бош мураббийи ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди Янгиликлар

"Локомотив" бош мураббийи ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди

“Локомотив” профессионал футбол клуби мавум олдидан доимгидек ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда муносиб иштирок этишни мақсад қилган эди.

Лекин айни пайтга келиб жамоа Суперлигада 6-турдан сўнг 5 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, куни кеча Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирок ҳам якунланди. Ҳолбуки “Локомотив” ПФК раҳбарияти жамоа олдига биринчи галдаги вазифа этиб ОЧЛда гуруҳдан чиқишни қўйган эди.

Ҳам ички, ҳам халқаро майдондаги натижалар қониқарсиз кўриниш олгани сабабли шу пайтга қадар “Локомотив” жамоаси бош мураббийи вазифасида ишлаб келган Андрей Микляев ўз хоҳишига кўра бугун истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзди. Жамоа раҳбарияти унинг истеъфосини қабул қилди ва бўш қолган бош мураббий вазифасини вақтинча бажариш масъулияти Андрей Фёдоровга ишониб топширилди. Унга мураббийлар штабида Мирко Йеличич ҳамда Темур Кападзе ёрдам беришади.

“Локомотив” ПФК Андрей Микляевга клуб олдидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгуси фаолиятида омад тилайди.


Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика