UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  31 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  47 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  111 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

«Локомотив» барчани янги футболчиларни таништириш маросимига таклиф қилади Янгиликлар

«Локомотив» барчани янги футболчиларни таништириш маросимига таклиф қилади

10 март, соат 11:00да Тошкентнинг "Локомотив" футбол клуби бош мураббий ва таркибга келиб қўшилган янги футболчиларни кенг оммага таништирув маросимини ўтказади.

Маросим тўрт қисмдан иборат бўлади.

Биринчи қисмда «Локомотив» стадионининг анжуманлар залида ўтказиладиган тадбир чоғида жамоа бошлиғи Қобилжон Юнусов журналистларга жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ва катта мураббий Андрей Микляевни таништиради ва улар ОАВ вакиллари қизиқтирган саволларга жавоб қайтарадилар.

Иккинчи қисмда эса «Локомотив» клуби бош директори вазифасини бажарувчи Зокиржон Сейдуллаев ва жамоа бошлиғи Қобилжон Юнусов бу йилги мавсумда “темирйўлчилар” киядиган янги либослар билан таништирадилар ва жамоага таклиф қилинган янги футболчиларга рақамлари туширилган либосларни тақдим этадилар.

Учинчи қисмда янги таклиф этилган футболчилар майдонга чиқиб келадилар ва мухлислар қаршисида яна бир марта таништирилади. Майдонга чиқиб келган янги футболчилар ўз махоратларини (дриблинг, техника) намойиш этадилар.Ушбу таништириш маросимида футболчилар мухлисларга тайёрлар қўйган совғаларни ҳам тақдим этадилар. Шу билан бирга стадионга йиғилган мухлисларга дастхат ҳам берадилар.

Маросимнинг тўртинчи қисмида жамоанинг барча футболчилари ва клуб раҳбарияти иштирокида профессионал фотографлар билан янги мавсум учун расмга тушадилар. Ушбу фото тадбирни яна барча ОАВ ходимлари ҳам суратга олишлари мумкин ва кейинчалик реклама, тадбирларда ишлатишлари мумкин.

Тақдимот маросимига барча ОАВ вакилларини ва барча футбол мухлисларини таклиф этамиз. Мухлислар учун дарвозалар соат 11:00дан очиқ бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика