UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  2 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  20 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  22 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  2 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  3 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  26 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  12 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  4 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  2 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  16

«Локомотив» барчани янги футболчиларни таништириш маросимига таклиф қилади Янгиликлар

«Локомотив» барчани янги футболчиларни таништириш маросимига таклиф қилади

10 март, соат 11:00да Тошкентнинг "Локомотив" футбол клуби бош мураббий ва таркибга келиб қўшилган янги футболчиларни кенг оммага таништирув маросимини ўтказади.

Маросим тўрт қисмдан иборат бўлади.

Биринчи қисмда «Локомотив» стадионининг анжуманлар залида ўтказиладиган тадбир чоғида жамоа бошлиғи Қобилжон Юнусов журналистларга жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ва катта мураббий Андрей Микляевни таништиради ва улар ОАВ вакиллари қизиқтирган саволларга жавоб қайтарадилар.

Иккинчи қисмда эса «Локомотив» клуби бош директори вазифасини бажарувчи Зокиржон Сейдуллаев ва жамоа бошлиғи Қобилжон Юнусов бу йилги мавсумда “темирйўлчилар” киядиган янги либослар билан таништирадилар ва жамоага таклиф қилинган янги футболчиларга рақамлари туширилган либосларни тақдим этадилар.

Учинчи қисмда янги таклиф этилган футболчилар майдонга чиқиб келадилар ва мухлислар қаршисида яна бир марта таништирилади. Майдонга чиқиб келган янги футболчилар ўз махоратларини (дриблинг, техника) намойиш этадилар.Ушбу таништириш маросимида футболчилар мухлисларга тайёрлар қўйган совғаларни ҳам тақдим этадилар. Шу билан бирга стадионга йиғилган мухлисларга дастхат ҳам берадилар.

Маросимнинг тўртинчи қисмида жамоанинг барча футболчилари ва клуб раҳбарияти иштирокида профессионал фотографлар билан янги мавсум учун расмга тушадилар. Ушбу фото тадбирни яна барча ОАВ ходимлари ҳам суратга олишлари мумкин ва кейинчалик реклама, тадбирларда ишлатишлари мумкин.

Тақдимот маросимига барча ОАВ вакилларини ва барча футбол мухлисларини таклиф этамиз. Мухлислар учун дарвозалар соат 11:00дан очиқ бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика