UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  21 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

“Локомотив” 2013 йилдан буён “Қизилқум”га мағлуб бўлмай келмоқда Янгиликлар

“Локомотив” 2013 йилдан буён “Қизилқум”га мағлуб бўлмай келмоқда

Биласиз, Олий Лига 25-турида мусобақа жадвалининг пешқадами “Локомотив” Навоийда “Қизилқум”га қарши баҳс юритади.

Қайд этиш жоизки, ушбу икки жамоа ҳозирга қадар миллий чемпионатимиз доирасида 25 марта ўзаро тўқнаш келишган. Учрашувларнинг 14тасида “темирйўлчилар”, 7тасида навоийликлар зафар қучишган. Яна 4та баҳс дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етган.

“Локомотив” футболчилари ҳозиргача “Қизилқум” дарвозабонларини 36 марта ҳафа қилишган. Ўз дарвозамиздан эса 18та гол ўтказиб юборганмиз.

Диққатга сазовор жиҳати шундан иборатки, “Локомотив” сўнгги бор 2013 йилги мавсумда “Қизилқум”га мағлуб бўлган. Шундан буён ўтказилган барча беллашувларда “темирйўлчилар” рақибдан устун эканликларини намойиш этиб келишмоқда.

“Локомотив”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2004 йилда қўлга киритилган бўлиб, ўшанда “Локо” “Қизилқум”ни 5:0 ҳисобида таслим этган. “Темирйўлчилар”нинг ушбу рақибга учраган энг йирик мағлубияти эса 2005 йилда қайд этилган бўлиб, “Локо” ўз майдонида навоийликларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика