"Локомотив" 13 нафар футболчи билан хайрлашди
18 дек 2023 14:05
Янгиликлар
"Локомотив" 13 нафар футболчи билан хайрлашди
Қишки танаффусда Тошкентнинг "Локомотив" клуби бир нечта футболчи билан хайрлашишга қарор қилди.
Клуб раҳбарияти бир йўла 13 нафар футболчи билан ҳар икки томоннинг ўзаро розилиги асосида шартномани бекор қилди.
"Якунига етган мавсумда жамоамизнинг Про Лигадан Суперлигага қайтишида катта ёрдам берган ушбу ўйинчиларга раҳмат айтамиз ва уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - дейилади клуб хабарида.
"Темирйўлчилар" сафини тарк этганлар: Жалолиддин Жумабоев, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Маъруф Жумаев, Самуел Опе, Манучеҳр Сафаров, Маҳди Абдураимов, Иван Соловев, Боян Найденов, Симе Зузул, Зафар Сафоев, Жасурбек Холдоров, Ислом Рашидхонов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар