UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

«Локомотив»: 1-давра таҳлили Янгиликлар

«Локомотив»: 1-давра таҳлили

Ўзбекистон XXII миллий чемпионатининг 1-давра ўйинларини «Локомотив» клуби анча муваффақиятли ўтказди.
Темирйўлчилар ўтказилган 13 ўйиндан 10 тасида ғалабага эришган бўлса, икки бор рақиблари билан муросага келишди. Фақат битта ўйинда, яъни сафарда Қаршининг «Насаф» жамоасига имконият бой берилди. 1-даврада жамоа 32 очко жамғарди. «Локомотив» ҳеч қачон мавсумнинг биринчи ярмини бу қадар муваффақиятли ўтказмаган эди.

«Локо» футболчилари ўз майдонида ўтказилган барча 7 ўйинда ғалаба нашидасини суришди ва бу борада жамоамиз Олий лига вакиллари орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Уйдаги ўйинларда «Локомотив» икки бора йирик ҳисобда («Бухоро» - 5:1, «Шўртан» - 3:0) ғалабага эришган. Темирйўлчилар ўз майдонида 21 очко жамғаришган. Сафар ўйинларида эса 11 очко қўлга киритилди: 3 ғалаба, 2 дуранг ва бир мағлубият. Дарвоқе, Гулистонда жамоамиз майдон эгаларидан йирик 1:5 ҳисобида устун келишди ва бу миллий чемпионатимизда сафар учрашувларида қайд этилган энг йирик ҳисоб бўлиб турибди.

1-давра ўйинлари давомида жамоа футболчилари ҳакамлар томонидан жами 19 бор сариқ карточка билан жазоланишди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,7та карточка тўғри келади). Майдондаги интизом борасида «Локомотив» бу йил сезиларли ўсишга эришди. Ортда қолган 13 ўйинда биронта ҳам футболчи майдонни шерикларидан барвақт тарк этмаган.

Жамоамиз ҳужумчиси Фарҳод Тожиев 1-даврада рақиблар дарвозасини 17 марта ишғол қилди. У киритилган голларнинг 15тасини ўйиндан, 2тасини пенальтидан киритди. Кичик Тожиев икки бор хет-трэк қайд этган бўлса, 4 марта дублга эришди. Умуман, «Локомотив» футболчилари мавсумнинг биринчи ярмида рақиблари дарвозасига 33 та гол уришди. Шу голлардан биттасини «Гулистон» вакили Жасурбек Отажонов ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Мавсумнинг биринчи ярмида «Локомотив» мураббийлари жами 19 нафар ўйинчи хизматидан фойдаланишди. Бу жамоа ўзаги шакллангани ва асосий таркиб ўйинчилари мавсумни кўтаринки руҳда ўтказишаётганидан дарак беради. Жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар сифатида Павел Бугало, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Дилшод Жабборовларни айтиш мумкин. Улар барча 13 ўйинни тўлиқ ўтказишган. Акмал Холматов, Фарҳод Тожиев, Виктор Карпенко, Садриддин Абдуллаев ва Жасур Ҳасановлар ҳам барча 13 ўйинда майдонга тушишган. Фақат, улар айрим ўйинларда заҳирадан тушган ёки заҳирадаги футболчига алмаштирилган. Асосий таркибдан атиги икки нафар футболчи (Александр Шадрин 90 дақиқа, Алан Кусов 18 дақиқа) биттадан ўйин ўтказган бўлса-да, уларга ўз номига гол ёзиб қўйиш учун ана шу вақт етарли бўлгани эътиборга молик.

Қуйида «Локомотив» жамоаси асосий таркиб футболчиларининг 1-давра статистикаси билан танишасиз:

Ўйинчи

Амп.

Ўйин

Дақ.

Гол

СК/ҚК

1.

Павел Бугало

Дар.

13

1170

0

1

2.

ДилшодЖабборов

Я/ҳим.

13

1170

0

1

3.

ИсломИномов

Ҳим.

13

1170

0

4

4.

ИсломТўхтахўжаев

Ҳим.

13

1170

0

1

5.

АкмалХолматов

Я/ҳим.

13

1031

4

0

6.

Фарҳод Тожиев

Ҳуж.

13

1006

17

2

7.

Виктор Карпенко

Я/ҳим.

13

952

1

1

8.

Садриддин Абдуллаев

Я/ҳим.

13

891

1

1

9.

ЖасурҲасанов

Я/ҳим.

13

670

0

0

10.

Иван Нагаев

Ҳуж.

12

533

3

2

11.

Салим Мустафоев

Ҳим.

11

893

0

2

12.

СанжарТурсунов

Я/ҳим.

11

616

0

1

13.

Зайниддин Тожиев

Ҳуж.

9

320

4

1

14.

Шерзод Шарипов

Ҳим.

8

609

0

1

15.

Дилшод Рахматуллаев

Я/ҳим.

5

151

0

1

16.

Бобурбек Йўлдошев

Ҳим.

4

360

0

0

17.

Павел Смоляченко

Я/ҳим.

2

50

0

0

18.

Александр Шадрин

Ҳуж.

1

90

1

0

19.

Алан Кусов

Я/ҳим.

1

18

1

0

 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика