UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  4 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  5 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  46 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

"Локобол" саралаш босқичи тугади. "Бунёдкор"-2007 Россияга боради Янгиликлар

"Локобол" саралаш босқичи тугади. "Бунёдкор"-2007 Россияга боради

Беш кун давом этган 2007-2008 йилларда туғилган футболчилар ўртасидаги "Локобол" турнири бугун ўз ниҳоясига етди.

Маълумки, ушбу мусобақа Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббуси билан пойтахтимизда илк бор ташкил қилинди. 12та жамоа иштирок этган мазкур турнир болаларда илиқ таассурот қолдирди. Негаки барча ўйинлар ўзига яраша қизиқ кечди. Айниқса, турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашуви анча қизиқ ўтди.

Унгача эса 3-ўрин учун баҳс ташкил этилди ва бунда "Насаф" ва "Локомотив" ўзаро баҳс олиб борди. Бунда "Насаф" тарбияланувчилари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Шундан кейин майдонга турнирнинг иккита энг кучли жамоаси "Бунёдкор" ва "Пахтакор" футболчилари тушишди.

Шу ўринда ҳар иккала жамоанинг финалгача босиб ўтган йўлини эслаб ўтсак.

"БУНЁДКОР"
1-тур. "Бунёдкор" - РОЗСК 8:0
2-тур. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 15:1
3-тур. "Бунёдкор" - "Пахтакор"-2008 3:0

Ярим финал
"Бунёдкор" - "Насаф" 2:0

"ПАХТАКОР"
1-тур. "Пахтакор" - "Челано" 5:0
2-тур. "Пахтакор" - "Насаф" 2:2
3-тур. "Пахтакор" - "Эден Спорт" 5:1

Ярим финал
"Пахтакор" - "Локомотив" 6:2

Ҳал қилувчи финал ўйинида аввалига "Бунёдкор" футболчилари ҳисобни очишди. Кейинроқ "Пахтакор" тарбияланувчилари ҳисобни тенглаштиришди. Ўйин охиригача шу 1:1 ўзгармади ва якунда барчаси пенальтилар сериясида ҳал бўлди. "Лотереялар" баҳсида омад "Бунёдкор"га кулиб боқди ва ёш "қалдирғочлар" 3:2 ҳисобида зафар қучишди.


3-ўрин учун баҳс. 2 май
"Насаф" - "Локомотив" 2:1 

ФИНАЛ. 2 май
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:1 (пенальтилар бўйича 3:2)

Шундай қилиб "Бунёдкор-2007" Тошкентда ўтказилган "Локобол" турнири ғолибига айланди ва Россиянинг Новосибирск шаҳрида бўлиб ўтадиган иккинчи босқич ўйинларига йўлланма соҳиби бўлди. Турнир якунида мусобақанинг асосий ташкилотчилари Россия болалар футболининг Марказий Осиё бўйича етакчи вакили Айдос Кашкеев ҳамда ТФФ вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев томонидан ғолиб ва совриндорларга медаллар ҳамда кубок топширилди.


Шунингдек, чизиқлар бўйича энг яхшилар аниқланди:

Энг яхши дарвозабон: Данельян Карен ("Насаф")
Энг яхши ҳимоячи: Давлетов Дидар ("Пахтакор")
Энг яхши ярим ҳимоячи: Турғунбеков Азиз ("Бунёдкор")
Энг яхши ҳужумчи: Худойберганов Шоҳрух ("Локомотив")
Мусобақанинг энг яхши футболчиси: Ҳалимтоев Шоҳрух ("Бунёдкор")



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика