"Ливерпуль"нинг 70 млнлик трансфери борасидаги хабар рад этилди. Клубнинг асосий мақсади Салоҳ билан янги битим имзолаш
07 янв 2022 01:10
Янгиликлар
"Ливерпуль"нинг 70 млнлик трансфери борасидаги хабар рад этилди. Клубнинг асосий мақсади Салоҳ билан янги битим имзолаш
"Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳни клубда олиб қолмоқчи.
Бугун "Ливерпуль" клуби 71.4 млн евро эвазига "Порту" ярим ҳимоячиси Луис Диас Маруландани сотиб олиши борасида хабарлар тарқалганди.
Таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романо ушбу хабарларни рад этди. Романонинг сўзларига кўра, "Ливерпуль" Луис Диас борасида "Порту"га ҳеч қандай таклиф билан чиқмаган. Аммо, жамоа ўз скаутларини бир неча марта ўйинчини баҳолаш учун жўнатган.
Шуни қайд этиш жоизки, ҳозирда "Ливерпуль" клубининг асосий мақсади жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳ билан янги битим имзолаш бўлиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар