

Маълумотларга кўра, воқеа ўйиндан сўнг содир бўлди. Польшалик футболчи тунгги соат 02:00да мотоциклдаги икки қароқчилар томонидан тўхтатилди. Улардан бири машина олдига келиб, Миликка тўппонча ўқталди ва ундан 20 минг евролик Rolex Daytona соатини ечиб олди. Шундан сўнг жиноятчилар мотоциклда воқеа жойини тарк этишди. Полиция ўғирлик бўйича текширув ишларини бошлади.
"Наполи" "Ливерпуль"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.



