"Ливерпуль" сўнгги 11 та ўйинда 9 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди

Aziz Tukhtamuradov
28 апр 2022, 09:43
"Ливерпуль" мағлубиятсиз сериясини 11 та ўйинга етказиб олди.

Юрген Клопп жамоаси ЕЧЛ ярим финалида "Вильярреал"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Мерсисайдликлар сўнгги маротаба 8 март куни "Интер"га мағлуб бўлганди (0:1). Ўшандан бери жамоа 9 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. 

"Ливерпуль" кейинги ўйинни АПЛ доирасида 30 апрель куни "Ньюкасл"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›