UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  0 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  10 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468

"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Грузия клубига ўтмоқда Янгиликлар

"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Грузия клубига ўтмоқда

"Ливерпуль" ва Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Мамаду Сако Грузиянинг "Торпедо" Кутаиси жамоасига ўтишга рози бўлди.

Бу ҳақда жамоа сайтида хабар берилган.

34 ёшли ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтиш учун 12 июнь куни Грузияга келади. Эртаси куни тақдимот маросими режалаштирилган.

Саконинг сўнгги клуби "Монпелье" бўлиб, у 2021 йилдан буён шу жамоада ўйнаган. 2023 йилнинг ноябрида бош мураббий Мишел Тер-Закарян билан жанжалдан кейин шартномани бекор қилганди.

Аввалроқ Сако ПСЖ, "Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" клубларида ўйнаган. У Франция терма жамоаси сафида 29 ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва ЖЧ-2014да ҳам қатнашган

"Торпедо" ўтган мавсум Грузия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади ва Конференция Лигасининг саралаш босқичида иштирок этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика