"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр
15 ноя 09:55
Янгиликлар
"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр
"Ливерпуль" ёзда йирик трансферни амалга оширишга тайёр.
АПЛнинг амалдаги чемпионлари ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига "Бавария"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисени сотиб олишни режа қилмоқда. Немис гранди 23 ёшли футболчини сотмоқчи эмас, бироқ "Ливерпуль" французга 200 миллион евро такли қилиб, "Бавария"дагиларни кўнишига ишонмоқда.
Агар ушбу трансфер амалга ошса, "Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат харидни амалга оширган бўлади.
Олисе жорий мавсум 17 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 7 та ассист бор. Унинг немис гранди билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар