UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  5 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  2 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  17 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

"Ливерпуль" "Реал"ни "тиз чўктирган" ўйинни эслаймиз (+умумий статистика) Янгиликлар

"Ливерпуль" "Реал"ни "тиз чўктирган" ўйинни эслаймиз (+умумий статистика)

Европа Чемпионлар Лигаси жорий мавсумининг чорак финал баҳслари старт олиш арафасида.

Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби бугун Мадридда "Реал" меҳмони бўлади. Шу муносабат билан мазкур жамоалар ўртасида 2009 йилда ўтказилган учрашувни ёдга олишга қарор қилдик.

"Реал" Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида илк бор 2008-2009 йилги мавсумнинг нимчорак финалида тўқнаш келган эди. 2008-2009 йилги мавсумдаги 1-учрашув Мадридда ўтказилди. "Сантьяго Бернабеу"га йиғилган 80 минг мухлис қаршисида кечган баҳс тақдирини Йосси Бенаюннинг ягона голи ҳал қилади. Жавоб учрашувига ғалаба илинжида ташриф буюрган "Реал" катта куч билан ҳужумга ўтишни ният қилган эди. "Энфилд" эса бундай таваккалчиликларни сира кечирмайди...

2009 йилнинг 10 март куни Мерсисайдда ўтказилган ўйин "Ливерпуль"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Рафа Бенитез жамоаси сафида Жеррард дубль қайд қилган бўлса, Фернандо Торрес ва Андреа Доссена биттадан гол урди.

"Ливерпуль" 4:0 "Реал Мадрид"

Голлар: 1:0 - Торрес 16, 2:0 - Жеррард 28 (пен.), 3:0 - Жеррард 47,  4:0 Доссена 88.

"Ливерпуль": Рейна, Арбелоа, Шкртел, Каррагер, Фабио, Маскерано, Жеррард (Спиринг, 73'), Бабел, Алонсо (Лейва, 60'), Кёйт, Торрес (Доссена, 84')

"Реал Мадрид": Касильяс, Рамос, Пепе, Каннаваро (Ван дер Варт, 64'), Хайнце, Л.Диарра, Гаго (Гути, 77'), Снейдер, Роббен (Марсело, 46'), Рауль, Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Жеррард(26'), Маскерано(42'), Доссена(85') - Пепе(19'), Хайнце(27'), Марсело(62')

Қуйидаги видеода учрашувда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.


Жамоалар ўртасидаги статистика. Мазкур клублар бугунга қадар расмий баҳсларда 6 бор тўқнаш келган. Уларнинг учтасида "қироллик клуби", қолган учтасида "қизиллар"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати - 7:7. Энг қизиғи, тўқнашувларнинг 2 таси финалларда рўй берган. 1981 йилги Европа Чемпионлар Кубогининг ҳал қилувчи баҳсида "Ливерпуль" ҳимоячиси Алан Кеннедининг голи инглиз клубига ғалаба келтирган. 2018 йилги финални эса жуда яхши эслайсиз...

"Реал" "Ливерпуль"ни енгадими? (CА ходимларининг тахминлари)        

Муаллиф :
Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика