UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  9 18:21Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо". Таркиблар маълум  9 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  46 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6

"Ливерпуль" норвегиялик вундеркинд учун курашда фаворит Янгиликлар

"Ливерпуль" норвегиялик вундеркинд учун курашда фаворит

Жаҳон футболининг вундеркинди 15 ёшли Мартин Эдегор пайшанба куни "Ливерпуль" базасида бўлди.
Эдегор Европа чемпионати саралаши доирасидаги ўйинда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. Мартин 15 ёш 300 кунлигида Норвегия термаси сафида Болгарияга қарши ўйнаганди.

Европанинг бир қатор клублари норвегиялик болакай учун миллионлаб пул тўлашга тайёр. Даъвогарлар орасида "Реал", "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ва "Боруссия" каби клублар бор.

17 декабрда Эдегор 16 ёшга тўлади ва илк профессионал шартномасини тузиши мумкин. The Telegraph нашрининг хабарига кўра, айни пайтда Мартин учун курашда "Ливерпуль" фаворит.

Мартин ва унинг отаси анчадан буён "Ливерпул"нинг ашаддий ишқибозлари ҳисобланади, пайшанба куни Мерсисайд клуби унга "Энфилд" стадиони ва база бўйлаб махсус экскурсия ўтказди. Яқин орада Эдегор ўз келажаги борасида якуний қарор чиқаради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика