"Ливерпуль" "Милан" хавбекига қизиқмоқда

Alisher
23 июл 2021, 11:40
"Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессье "Ливерпуль" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Қизиллар" ПСЖга йўл олган Жоржиньо Вейналдум учун ўринбосар излашмоқда. Ивуарлик номзодлардан бири.

Кессьенинг "россонерилар" билан шартномасига 1 йил қолган. Томонлар ҳали шартномани узайтириш борасида келиша олишгани йўқ.

24 ёшли хавбек ўтган мавсум барча мусобақаладарда 50та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazetta Dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›