"Ливерпуль" Маунтни таркибига қўшишга тайёр
		
		21 янв 2023 20:15
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Ливерпуль" Маунтни таркибига қўшишга тайёр
24 ёшли англиялик футболчи ёзда "Челси" билан шартномасининг охирги йилига киради. Юрген Клопп агар "Стэмфорд Бриж" эгалари Маунтни янги битимга кўндира олмаса, ҳаракатни бошлашга ҳозир. 
"Челси" клуб академияси тарбияланувчиси билан хайрлашишни истамайди. Сўнгги пайтларда унинг формасида пасайиш кузатилган бўлса-да, жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида қолмоқда. Маунт ҳозирда "Челси"да энг кам маош олувчилар қаторида. Шу боис, футболчи клуб уни қадрлашини хоҳлайди.
Туриннинг "Ювентус"и ҳам футболчининг хизматларидан фойдаланишни истайди. Англия чемпионатидаги асосий рақиблардан бири футболчисига кўз тикаётганини кўргач, ғарбий Лондон клуби Маунт билан янги шартнома имзолаш борасида ишга киришиши тайин.
Мейсон Маунт ушбу мавсум барча мусобақаларда 25 та ўйинда ҳаракатланди ва 3 та гол уриб, жамоадошларининг 6 та голига ҳаммуаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар