UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  0 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  8 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  11 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  25 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити" ўйинида урилган голларда қоида бузилганмиди? Янгиликлар

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити" ўйинида урилган голларда қоида бузилганмиди?

Кеча, 10 ноябрь куни "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашувда содир бўлган баҳсли вазиятларни таҳлил қиламиз.

"Ливерпуль" 13 дақиқа ичида "Сити" дарвозасига 2та гол урди. Ўйин динамикасида иккала гол бўйича саволлар пайдо бўлди.  Биринчидан, Фабиньонинг голи билан якунланган вазиятдан олдин Трент қўли билан ўйнагандек кўринди. Иккинчидан, Салоҳ дарвозани ишғол қилганда офсайд борасида шубҳалар пайдо бўлди.


Ҳакамлар иккала голни ҳам ҳисобга олишди ва тўғри қилишди.


Фабиньонинг голи

Голли вазият бўйича саволлар йўқ, аммо ярим дақиқа олдин "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида содир бўлган вазиятга эътибор қаратиш керак. Тўп Трентнинг қўлига теккани аниқ. Голдан сўнг қизиқ воқеа содир бўлиши мумкин эди: "Ливерпуль"нинг голи бекор қилиниб, "Манчестер Сити" пенальти тепиш имкониятига эга бўлади.

Серхионинг фикрича, Трент қўли билан ўйнаганди. У хатто тўп учун курашни тўхтатиб, ҳакамга эътироз билдиришни бошлади.

Аммо Майкл Оливер "қизиллар"нинг голини ҳисобга олди. "Ливерпуль" жарима майдончаси ичидаги вазиятда тўп аввал Бернарду Силванинг қўлига теккан экан.


Салоҳнинг голи

"Ливерпуль" иккинчи голни урганидан сўнг қизиқ такрорий лавҳа кўрсатилди: Гол бўлишидан аввал Энди Робертсон тўп узатаётган вақтда Муҳаммад Салоҳда офсайд бордек тасаввур уйғонди.

Трансляция режиссёрлари чизиқли лавҳани жуда узоқ тайёрлашди, аммо кўрсатишганда шубҳа қолмади: Жон Стоунс туфайли ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаган.


Ливерпуль

Фабиньо - 6', Мохамед Салах - 13', Садио Мане - 51'

Премьер-лига . 12-тур

10/11/2019, 20:30

1
:
3
Тугади

Манчестер Сити

Бернарду Силва - 78'

Стадион: Anfield, 53324 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
6'  Фабиньо
13'  Мохамед Салах
13'  Эндрю Робертсон
51'  Садио Мане
51'  Джордан Хендерсон
61'  Джордан Хендерсон (Джеймс Милнер)
79'  Роберто Фирмино (Алекс Окслейд-Чемберлен)
87'  Мохамед Салах (Джо Гомес)
65'  Родриго Эрнандес
71'  Серхио Агуэро (Габриэль Жезус)
78'  Бернарду Силва
90'  Габриэль Жезус

Ливерпуль – Манчестер Сити 3:1 (2:0, 1:1)

"Энфилд"

Голлар: 1:0 – 6 Фабиньо, 2:0 – 13 Салах, 3:0 – 51 Мане, 3:1 – 78 Бернарду Силва.

"Ливерпуль": Алиссон, Александер-Арнолд, Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон (Милнер, 61), Фабиньо, Вейналдум, Салах (Гомес, 87), Фирмино (Окслейд-Чемберлен, 79), Мане.

"Манчестер Сити": Браво, Уокер, Стоунз, Фернандиньо, Анхелиньо, Родри Эрнандес, Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 71).

Огоҳлантиришлар: Родри Эрнандес (65), Габриэл Жезус (90).

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика