"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади

Sherzod Nurmatov
17 июн 2025, 20:01
"Лион" футболчиси Малик Фофана "Ливерпул"нинг трансфер мақсадларидан бирига айланди.

Журналист Лоик Танзининг хабар беришича, Англия гранди вакиллари аллақачон 20 ёшли футболчининг агентлари билан алоқа ўрнатган ва музокаралар жадаллик билан давом этмоқда. 

"Ливерпуль" ўз футболчиларидан бирини сотиши билан бельгиялик ёш футболчи учун расмий таклиф билан чиқади.

Transfermarkt  портали экспертлари Малик Фофананинг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган мавсумда тез-тез чап қанотда ўйнаган вингер "Лион" сафида 41 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: empireofthekop.com