"Ливерпуль" Кейтани собиқ хавбеки Вейналдумга алмашиши мумкин
07 июл 2022 00:49
Янгиликлар
"Ливерпуль" Кейтани собиқ хавбеки Вейналдумга алмашиши мумкин
"Ливерпуль" ва "ПСЖ" футболчиларни алмашиши мумкин.
Англияликлар Вейналдумни қайтариш ниятида.
"Liverpool Echo" хабарига кўра, "Ливерпуль" ярим ҳимоячи Наби Кейтани ўтган ёзда жамоани текинга тарк этган ПСЖ футболчиси Жоржиньо Вейналдумга алмаштирмоқчи.
Манбанинг айтишича, Вейналдум "Ливерпул"ни тарк этганидан чуқур афсусда ва Юрген Клопп жамоасига қайтиш имкониятидан мамнун бўлади. Ўз навбатида, Наби Кейта узоқ вақтдан бери ПСЖ қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.
Вейналдум ўтган мавсумда ПСЖ сафида барча мусобақаларда 38 та ўйинда 3 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар