"Ливерпуль" Дибала учун курашга қўшилиши мумкин
26 янв 2022 19:48
Янгиликлар
"Ливерпуль" Дибала учун курашга қўшилиши мумкин
"Ливерпуль" тез орада "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала учун курашга қўшилиши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, "қизиллар" аргентиналик ҳужумчини келаси ёзда таклиф этиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда.
Дибаланинг "Ювентус" билан шартномаси 2022 йилнинг июлида якунига етади. Италия матбуотининг кўплаб хабарларига кўра, футболчи шартномани узайтирмасликка қарор қилган ва ёзда Туринни тарк этади.
Аммо Дибалани қўлга киритиш учун асосий фаворит аргентиналик футболчи билан музокара олиб бораётган "Интер" ҳисобланади. Дибала жорий мавсум А Серияда 7 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар