UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2 (матнли трансляция)  10 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 19:20Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  14 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0

Ливан термаси бош мураббийи Миодраг Радулович: "Барчаси ўз қўлимизда эди. Жуда аламли ҳолат" Янгиликлар

Ливан термаси бош мураббийи Миодраг Радулович: "Барчаси ўз қўлимизда эди. Жуда аламли ҳолат"

Осиё кубоги-2023 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Тожикистон — Ливан ўйинидан сўнг ливанликлар бош мураббийи Миодраг Радулович матбуот анжуманида қатнашди ва аламли мағлубиятга изоҳ берди.

- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйин қийин бўлди. Жуда аламли. Барчаси ўз қўлимизда эди. Вазиятни назорат қилаётгандик, гол ҳам ургандик. Қизил карточка барча режаларимизни бузиб юборди. 

- ВАР орқали аниқланган қизил карточка бўйича фикрингиз қандай? Сизнингча қизил карточка бормиди?

- Билмадим. ВАР бизни икки голдан сақлаб қолганини ҳам таъкидлаш жоиз. Тўғриси, бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда қийин бўлди. Шу ҳолатда ҳам 100% лик вазият яратдик. Мағлуб бўлишга лойиқ эмасдик. 

- Қизил карточкадан сўнг тушунарли, аммо нега бу ҳолатгача ҳужум қилмадингиз?

- Курашларда мен ўйинчиларни бошқара олмайман. Ўйинни назорат қилаётгандик, ҳаммаси бизнинг қўлимизда эди. Қизилдан кейин ҳаммасини бой бердик. Шу ҳолатда ҳам юз фоизлик вазият яратдик. Қатар ва Хитойга қарши ўйинда ҳам шундай бўлганди, аммо энди кеч. Тожикистон дарвозабони жуда кўп вазиятларда қутқарди. Рақибни табриклайман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика