UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  26 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Ливан бош мураббийи: "Анзур Исмоилов жиддий жароҳат олмади деб умид қиламан" Янгиликлар

Ливан бош мураббийи: "Анзур Исмоилов жиддий жароҳат олмади деб умид қиламан"

Ўзбекистон - Ливан (0:0) учрашувидан сўнг ливанликлар устози Миодраг Радулович championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

"Ажойиб ўйин бўлди. Бугун ўртоқлик эмас, балки саралаш баҳсига ўхшаш эди. Жуда кўп вазиятлар, жуда кўп курашлар, рақиб дарвозабонининг сейвлари. Натижа ўйинга мос бўлди, фақатгина гол етишмади.

Ўзбекистон ҳурматга лойиқ жамоа. Эктор Купер тактик жиҳатдан кучли мураббий. Жамоа таркибида ёш футболчилар кўп. Козак, Кримец, Сидиқов каби футболчиларни ажойиб келажак кутмоқда. Анзур Исмоилов ҳимоя етакчиси. Бугунги ўйинда Исмоилов жиддий жароҳат олмади деб умид қиламан. Осиё Кубогида Ўзбекистонга омад тилайман.

Ўзбекистон терма жамоасига ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Ушбу юртдаги барча дўстларимга салом йўллайман.

Бугун бир қатор янги футболчиларни майдонга туширдик. Шу боис натижа биз учун қониқарли. Ўзбекистон бунгача Қатар ва КХДРни мағлуб этганини биламан. Бу жуда яхши натижа", - дейди Радулович championat.asia сайтига.  


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика