UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Ливан термаси устози Миодраг Радулович: "Қатар мусобақа фаворити, аммо биз ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Ливан термаси устози Миодраг Радулович: "Қатар мусобақа фаворити, аммо биз ғалаба учун майдонга тушамиз"

Эртага Қатарда Осиё кубоги старт олади.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Қатар ва Ливан терма жамоалари майдонга тушишади. Ушбу учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Ливен терма жамоаси бош мураббийи Миодраг Радулович журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.



- Эртанги ўйиндан қандай натижа кутмоқдасиз? Умуман таёргарлик босқичи қандай ўтди?

- Мусобақага етиб келдик. Ҳа, тайёргарлик учун қисқа вақт бўлди, аммо биз тайёрмиз. Жуда яхши формадамиз ва бор кучимизни ишга соламиз. Бу терма жамоада аввал ҳам фаолият олиб борганман. Тажрибали футболчиларимизнинг имкониятларини жуда яхши биламиз. Бизда жуда кучли ёш авлод шаклланган. Мен терма жамоамдан кўп нарса кутяпман. Мен бироз ташвишга солган нарса бу жароҳатлар. Эртага яхши натижа қайд этишимизга ишоняпман. Қатар мусобақа фаворити, аммо биз эртага ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Ушбу мусобақа сиз ва жамоангиз учун нимани англатади. Мусобақадан олдинги иштиёқ қандай?

- Ҳаммада мотивация катта. Барча футболчиларимиз бу каби катта мусобақада иштирок этишни орзу қилишган. Мен уларга бор кучларини беришларини айтмоқдаман. Эртага биринчи ўйин. Жуда кўп мухлислар бўлади. Уч очко учун ўйнаймиз, дуранг ёки бошқа натижа учун эмас. Биз бу ерда яхши натижа кўрсатмоқчимиз.

- Қатар гуруҳнинг фаворити. Бу гуруҳда ўз имкониятингизни қандай баҳолайсиз?

- Тўғри, Қатар кучли жамоа. Бошқа термалар ҳам кучли. Хитой ва Тожикистон термаларининг натижалари ҳам улар ҳозир қай даражада эканликларини кўрсатмоқда. Ҳамма ўйинлар қийин бўлишини тахмин қиляпман. Аммо мен оптимистман ва бу ўйинларда яхши натижа кўрсатишимизга ишонаман.

Ливан терма жамоаси футболчиси Ҳасан Маътук:

- Биз жуда қийин пайтларни бошдан ўтказдик. Ортга ташланган қадамлар бўлди. Биз энг камида инсонларни бахтли қилмоқдаман. Кейинги босқичга чиқишимизга ишонмоқдамиз. Биламиз, бу қийин бўлади, аммо жамоадаги барча бу нарсага ишонмоқда.

- Ливан ва унинг атрофидаги ҳолатлар сизга қандай таъсир ўтказади?

- Бу савол сиёсий. Биз бор эътиборимизни футболга қаратганмиз.



Миодраг Радулович ОАВга интервью беряпти


- Қатар терма жамоаси фаворит. Уларга қандай ноқулайлик туғдирмоқчисизлар?

- Қатарни ҳурмат қиламан. Улар мусобақанинг фаворитларидан бири. Шу билан бирга, биз учун ҳам бу мусобақа ҳақиқий синов. Бундан ташқари, ушбу Осиё кубоги орқали Жаҳон чемпионати саралаши ва кейинги Осиё кубогида иштирок этадиган ёш ўйинчиларимиз тажриба тўплашади.

- Сиз аввал ҳам Ливан термасини бошқаргансиз. Олдинги ва ҳозирги терма жамоа ўртасида қандай фарқ бор?

- Беш йилдан кейин қайтдим. Менда яхши хотиралар бор. Олдинги сафар тарихий натижа қайд этгандик. Бу сафар ҳам шу нарсани такрорлашимиз керак. Бизда тажрибали ўйинчилар бор, шу билан бирга, бизда янги авлод ҳам етишиб чиқди. Фарққа келсак, бизда ҳозир позитив энергия бор. Етакчиларимиз яхши ички муҳитни таъминлаб беришган.

- Қатардаги Осиё кубоги ташкилотчилиги ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, мен Олимпия ўйинларида, ўтган Осиё кубогида ва яна жуда катта мусобақаларда бўлганман. Ташкилотчиликдаги фарқни кўриб турибмиз. Ҳаммаси аъло даражада. Мен Қатар ҳукуматига бу ишлар учун раҳмат айтиб қоламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика