Липпи: "Интер" ва "Ювентус" скудетто учун курашда фаворит"
18 ноя 2023 10:47
Янгиликлар
Липпи: "Интер" ва "Ювентус" скудетто учун курашда фаворит"
Липпи А Сериянинг мавсум фаворитлари номини айтди.
Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Марчелло Липпи А Сериянинг жорий мавсуми фаворитларини санади.
"Интер" ва "Ювентус". Улар ишончлироқ ўйин кўрсатяпти, лекин мен ишонаманки, Скудетто учун курашда "Милан" ва "Наполи" ҳам иштирок этиши мумкин. "Интер" кучли, кубоксиз "Ювентус"нинг устунлиги бор, лекин биз "Милан"ни ҳам ҳисобдан чиқармаслигимиз керак", – деди мутахассис.
Айни вақтда А Сериянинг 12-туридан кейин "Интер" 31 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Ювентус" эса 2 очко ортда қолмоқда. Кейинги ўринларда "Милан" (23) ва "Наполи" (21) бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар