UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  6 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  3 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6

"Лионессалар"дан англиялик эркак футболчиларга уч сабоқ Янгиликлар

"Лионессалар"дан англиялик эркак футболчиларга уч сабоқ

Аёллар ўртасидаги футбол бўйича Европа Чемпионати финалида Англия ва Германия терма жамоаси тўқнаш келди.

Сарина Вигман бошқарувидаги аёл "шерлар" якуний баҳсда Германияга қарши ўйинни бошқариш бўйича мастер-класс ўтказди. Ўтган ёзда эркаклар жамоаси 56 йиллик кутишдан сўнг чемпионликка яқин келишнигина бажара олган бир вақтда "лионессалар" Европа чемпиони унвонини қўлга киритишди. Хўш, Гарет Саутгейт шогирдлари Қатардаги Жаҳон чемпионати олдидан аёллардан нималарни ўрганиши лозим?

Руҳий йиртқичлик

Англия ўзининг гуруҳ босқичидаги баъзи ўйинларида, хусусан, Норвегияни 8:0 ва Шимолий Ирландияни 5:0 ҳисобида тўлиқ устунлик билан мағлуб этди. Босим остида қолган вазиятларда эса жамоа хотиржам бўлиб, бирдамликни сақлаб қола билди. Қийин паллаларда чиқиш йўлини топиш учун ўзларида ишонч топа олишди. Финалларда Италия ва Хорватияга мағлуб бўлган эркаклар жамоасидан фарқли ўлароқ, аёлларда ҳеч қандай ваҳима ва хавотир йўқ эди. Улар босим остида қолган пайтда совуққон бўлишди ва бу ниҳоятда катта руҳий кучни талаб қилади. 

Испания термасига қарши чорак финалдаги баҳсда Англиянинг мағлубиятига 6 дақиқа қолганди, холос. Футболчилар асосий вақтнинг катта қисмини тўп ортидан югуриб ўтказиб юбордилар. Бундай асабий ўйинда қўрқув омили тобора кучайиб борар эди. Агар ушбу жамоа сўнгги уч йирик турнир ярим финалига етиб бориб мағлуб бўлганида, бу муваффақиятсизлик Англия Футбол Ассосиацияси томонидан фалокат сифатида қабул қилинар эди. Аксинча, улар ўйинолди тайёргарликларига ишонишди. Улар ўйин шундай сценарийда кечадиган бўлса, мураббий томонидан машғулотлар жараёнида уқтирилган ишни амалга оширдилар. Улар майдондаги чизиқларни майдоннинг юқори қисмига сурдилар. Олдинга марказий ҳимоячи Милли Брайт юборилди ва Испания у билан чалғиб қолди. Вазиятдан унумли фойдалиб қолган Жоржия Стануэй ҳисобни тенглаштирган бўлса, Элла Тун ғалабани келтирувчи голни урди. Германияга қарши финал баҳсида устунлик иккинчи таймда немислар томонга ўтиб кетди. Буни пайқаган инглизлар тўп назоратини тўлиқ рақибга топшириб, қарши ҳужумда ўйнашга ўтди ва уриниш иш берди. Улар финалда кучли босим остида қолиб кетганига қарамай, ғалабани илиб кетишди. "А" режаси билан бир қаторда "B" режаси ҳам борлигини билиш нақадар ёқимли. Немислар уларни қўпол тактика ва қасддан провокация қилиш орқали кўча муштлашувига тортмоқчи бўлганида ҳам инглиз аёллари совуққонликни йўқотмади. Бу бошқарувдаги тажовуз эди. 

Турнирни бошқариш ва алмаштиришлар

Англия аёллар термаси ўрнак бўла оладиган бироқ Саутгейт ҳеч қачон нусха ола олмайдиган жиҳат турнирни гуруҳ босқичида бошлаган асосий таркиб билан финалга қадар етиб боришдир. Саутгейт буни таркиб жиҳатдан тиришиб амалга ошириши мумкин. Бироқ финалга қадар етиб бориши даргумон. Бу "лионессалар"га вақт бўйича курашган Испания ва Германия термаларига қарши ўйинларда акс таъсир кўрсатди. Аммо Вигман шогирдлари кучига ишонди ва умуман олганда, ўзгаришларни амалга оширишни аъло даражада бажарди. Бу жабҳада Саутгейт қаттиқ ишлаши керак бўлади. Буни шакллантириш Саутгейтдан жуда кўп вақт талаб қилади ва ўзгартиришларни аёл ҳамкасблари каби самарали амалга ошира олмайди.

"Қари жангчи" Эллен Уайт ҳимоячилар томон отилиб уларни чарчатади ва иккинчи таймда Алессия Руссо порлади ва тўртта гол киритди. Турнирнинг "Олтин бутса" совриндори Бет Мид чарчаб қолганида унинг ўрнига финалда ғалаба тўпини киритган Хло Келли майдонга туширилди. Майдонга туширилган ўйинчилар ўйини жамоага устунлик олиб кела олмаслиги аён бўлган паллада Вигман футболчиларни янгилаб, муаммони ҳал қиларди. Қачон охирги мартта Гарет Саутгейт бунинг уддасидан чиққан?

Якуний 10 дақиқада ўйинни ҳал қилиш

Финални кузатган кўпчилик бир нарсани пайқади экстра таймларнинг иккинчи ярмида Келли жамоани олдинга олиб чиққач, Англия умуман ютқазадигандек туюлмади. Англия терма жамоаси ўйинни ажойиб тарзда якунига етказди. Бу олдиндан ишланган мукаммал сценарийнинг бир қисми эди. Тўпурар Келли учинчн голни уриш имкониятига эга бўлганида сўнгги ҳимоячини доғда қолдириб, вазиятни якунлаш ўрнига у вақтдан ютиш учун бурчак томон борди ва "аут" ишлаб олди. Мана шу бурчакда Англия анчагина вақтдан ютишга эришди. Немис ўйинчисининг ортдан зарба берганини сезиб фоль ишлаб олиш билан ғалабани ўзида сақлашга уриндилар. Бу немисларни ниҳоятда ғазаблантирди ва ҳисобни тенглаштириш имкониятидан айирди. 

Англиялик футболчилар улар атрофида содир бўлаётган драма ва мухлисларнинг яна битта гол уриш ундовидаги ҳайқириқларига умуман эътибор қаратишмади. Бу эркаклар уддасидан чиқа олмаган ва инглизлар ўйин бошқаруви учун олдиндан кўрилган энг яхши тадбир эди. Рақиб тўп киритиш учун аввало тўпга эга бўлиши керак. Узоқ бурчакда сақлаб турилган тўпни эгаллаб, ҳужумга ўтиб кетиш рақиб учун ҳақиқий муаммога айланади. Англия қўшимча таймларда олдинга чиқиб олганидан сўнг Германияда ҳеч қандай имконият қолмади. Бу инглиз футболчилари ҳаётидаги энг шиддатли ўйиннинг энг қулай якуни эди.

Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика