Лионель Месси фаолиятини якунлагандан сўнг нима қилишини айтди
22 сен 2023 10:48
Янгиликлар
Лионель Месси фаолиятини якунлагандан сўнг нима қилишини айтди
"Интер Майами" футболчиси Лионель Месси фаолиятини якунлагандан сўнг нима билан шуғулланиши ҳақида гапирди.
"Карьерамни тугатганимдан сўнг нима билан шуғулланиш ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Бу ҳақида ўйлашни истамайман. Чунки ишимдан завқ олишда давом этишни истайман. Мен Европани тарк этиб, бу ерга келдим ва бу муҳим қарор эди. Аммо кейинги қадам ҳақида ўйламаяпман. Чунки футболдан завқ олиб, кўпроқ ўйнашни истайман. Мен ўзим севадиган ишни қиламан.
Нима қилмоқчиман? Билмайман, менга футбол билан боғлиқ нимадир ёқади, болалар билан ишлаш, дарс бериш, спорт директори бўлиш, аммо қайси биридан бошлашни билмайман", - деди Месси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар