UZ

Сўнгги янгиликлар

23:11Бронза медаллари учун кураш: "Болонья" - "Ювентус" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  3 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  1 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  9 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  87 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  75 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  6 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  1 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  4 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0

"Лион" Матичга қизиқмоқда Янгиликлар

"Лион" Матичга қизиқмоқда

"Ренн" ярим ҳимоячиси Неманья Матичга "Лион" томонидан қизиқиш мавжуд.

"Лион" майдон марказини кучайтириш учун бор эътиборини "Ренн" ярим ҳимоячиси Неманья Матичга қаратди. Ҳозирда футболчи билан шартнома имзолаш имконияти кўриб чиқилмоқда. "Лион" Матичнинг тажрибаси ва жисмоний имкониятларини юқори баҳолайди.

Футболчи "Ренн"ни тарк этмоқчи, бироқ "қизил-қоралар" бош мураббийи Жюльен Стефан уни қўйиб юборишни истамаяпти.

Матич 2023 йилнинг ёзида "Рома"дан француз клубига ўтган эди. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига этади. Ҳимоячи жорий мавсум Лига 1 ва Европа Лигасида 19 та ўйин ўтказиб, 3 та голга ассистентлик қилди ва 7 та сариқ карточка олди. 

Transfermarkt портали 35 ёшли сербиялик футболчини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, "тўқувчилар" 17 турдан кейин Лига 1 да 15-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика