"Лион" бош мураббийи: "Зенит"ни ютиш керак, аммо бу ҳал қилувчи баҳс эмас"
16 сен 2019 20:08
Янгиликлар
"Лион" бош мураббийи: "Зенит"ни ютиш керак, аммо бу ҳал қилувчи баҳс эмас"
"Лион" бош мураббийи Силвиньо Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Зенит" клубига қарши ўйин олдидан ўз фиркларини билдириб ўтди.
– "Зенит" ҳақида нималарни ўйлаяпсиз?
– Биринчи навбатда Денайерни ўйламоқдаман. Уни жамоа сардори сифатида танладим. Ғалаба қозонишимизни истамоқдамиз ва қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. "Зенит" – узоқ йиллардан бери рақибларга очко улашадиган рақиб эмаслигини исботлаб келмоқда. Уларда гуруҳ босқичидан ўтиб олиш имкониятлари бор.
– "Зенит" кам гол ўтказиб юбормоқда. Уларнинг заиф нуқтаси нимада?
– Ҳа, уларга гол уриш қийин. Рақибни кутиб олишда жуда тез ҳаракатланишади. Дзюба – фақат бошда эмас, балки оёқда ҳам ажойиб ўйин кўрсатади. Улар маҳаллий чемпионатда юқорида боришмоқда, бироқ питерликларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.
"Лион" – "Зенит" учрашуви 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:55да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар