

"Болға урарлар" "Манчестер Юнайтед" билан ижара битимини узайтиришди.
Расмий маълумот ҳали берилмади, аммо Англия Премьер-лигаси расмий сайтида Лингард лондонликлар футболчиси сифатида қайд этилган. Ёзда "Вест Хэм" 28 ёшли англиялик футболчини харид қилишга уринди, аммо МЮ 35 млн евро талаб қилди ва битим амалга ошмади.
Футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасида "Вест Хэм" сафида ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида 16та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди.



