"Лилль" мураббийи жамоасининг энг яхши тўпурарини йўқотишдан қўрқмоқда
28 дек 2022 18:02
Янгиликлар
"Лилль" мураббийи жамоасининг энг яхши тўпурарини йўқотишдан қўрқмоқда
Футболчига топ-клублар даъвогарлик қилмоқда.
"Лилль" бош мураббийи Паулу Фонсека ҳужумчи Жонатан Дэвиднинг келажаги хусусида гапирди.
"Кейинги мавсумда Жонатан Дэвидни клубда сақлаб қолиш қийин бўлади. Европада у каби маҳоратли ва кўрсаткичлари юқори ҳужумчилар кам. Қолаверса, у эндигина 22 ёшда. Ўйлайманки, Европанинг етакчи клублари Жонатанни қўлга киритишга ҳаракат қилади", – деди мутахассис.
Дэвид кетма-кет иккинчи мавсум "Лилл"нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Фикрлар