Ўзбекистон Лига кубоги финалида VAR бўлади, аммо...
04 дек 2019 14:32
Янгиликлар
Ўзбекистон Лига кубоги финалида VAR бўлади, аммо...
Бугун пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон Лига кубоги-2019 финал учрашуви бўлиб ўтади.
“Пахтакор” ва АГМК клублари ўртасидаги учрашувда Ўзбекистон футболи тарихида илк бор VAR тизими оффлайн тартибда синовдан ўтказилади.
Шу мақсадда Белгиянинг EVS компанияси мутахассислари юртимизга ташриф буюрди ва VAR тизимини ўрнатишда яқиндан кўмак бермоқда.
Қайд этиш жоиз, ФИФА ва ИФАБ тавсияларига мувофиқ VAR тизимини йўлга қўйиш ва ундан фойдаланиш учун 9 ойдан 12 ойгача вақт талаб этилади. Шу боисдан бугунги учрашув пайтида VAR тизимидан ФИФА талабига биноан оффлайн тартибда фойдаланилади. Бунда рефери ўйин давомида VAR ҳакамлари билан тўғридан-тўғри алоқага киришмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар