UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  183 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  6

"Лидс" "Реал" афсонаси учун таклиф билан чиқди Янгиликлар

"Лидс" "Реал" афсонаси учун таклиф билан чиқди

Премьер-лига клуби ҳозирда Мадрид клубида ишлаётган клуб афсонаси Рауль Гонсалесни бош мураббий сифатид олиб келмоқчи.

Англия чемпионатида мураббийлик баҳслари давом этади. "Лидс Юнайтед" яқинда Жесси Маршга чиқиш эшигини кўрсатди. Бу мураббий ўтган мавсумда Марсело Бьелсадан кейин жамоанинг лигада қолишига ёрдам берганди. Аммо "Лидс" бу мавсумда ҳам қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашади. Маълум бўлишича, клуб америкалик ўрнига "қироллик клуби"дан мураббий олиб келмоқчи.

Рауль Гонсалес "Реал Мадрид Кастилья"га устозлик қилишда ажойиб ишлади ва унинг меҳнати эътибордан четда қолмаслиги аниқ.

Баъзилар уни ҳатто "Реал" асосий жамоаси бош мураббийи бўлиш даражасидаги салоҳиятга эга мутахассис сифатида таърифламоқда. "Лидс Юнайтед" уни Маршдан кейинги бош мураббий бўлишини истаётган кўринади.

Рауль Гонсалес унга таклиф келиб тушганидан бир неча соат ўтиб АПЛ вакилининг қизиқишига рад жавобини берди. Клуб афсонаси мавсум ўртасида янги клубга кўчиб ўтишни истамайди.

Рауль "Реал" тарихидаги энг буюк футболчилардан бири ҳисобланади. У мураббийлик фаолиятида ҳам ютуқларга эришмоқда. Бироқ бу бир кун келиб албатта катталар бош жамоасини бошқаради дегани эмас. Лекин унда шундай имконият пайдо бўлиши мумкин.

"Лидс" катта клуб, лекин бу Раулнинг мавсумнинг ҳозирги нуқтасида "Кастилья"ни тарк этишига асос бўла олмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика