"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди
17 май 2024 12:34
Янгиликлар
"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди
"Лидс" Чемпионшипнинг мунтазам мавсумини учинчи ўринда якунлаб, "Лестер" ва "Ипсвич"га Премьер-лигага тўғридан-тўғри йўлланмани бой берди.
"Лидс"нинг "Норвич"га қарши биринчи ярим финал учрашуви голсиз якунланди, аммо жавоб баҳсида Илия Груев, Йоэл Пиру, Жоржиньо Рюттер ва Крисенсио Саммервиллнинг голлари эвазига "канарейкалар"ни катта устунлик билан мағлуб этди.
Шу тариқа "Норвич"га қарши кечган ярим финалда умумий 4:0 ҳисобида зафар қучган Даниель Фарке шогирдлари 26 май куни "Вест Бромвич" ёки "Саутгемптон"га қарши баҳс олиб борувчи финалда иштирок этишади.
"Саутгемптон" ва "Вест Бромвич" ўртасидаги иккинчи ярим финал бугун, 17 май куни ўтказилади. Улар ўртасидаги биринчи учрашув ҳам дуранг (0:0) билан якунланган.
Чемпионшип. АПЛга чиқиш учун плей-офф. Ярим финал. Жавоб учрашуви
Лидс Илия Груев - 7', Йоэл Пиру - 20', Георгинио Раттер - 40', Крисенсио Саммервиль - 68' Чемпионшип. Плей-офф . Semi Finals-тур 17/05/2024, 01:00
Норвич Сити Стадион: Elland Road, 36384 томошабин
Лидс – Норвич 4:0
Голлар: Груев 7', Пиру 20', Рюттер 40', Саммервилл 68'
Биринчи ўйин — 0:0


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар