UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  0 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  3 21:00"Истанбул Башакшехир" — "Бешиктош". Таркиблар маълум  10 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  1 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  6 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  12 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18

Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади Янгиликлар

Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади

37 ёшли польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски Европанинг топ чемпионатларида XXI асрда Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга тегишли бўлган тарихий натижани такрорлади.

Манба маълумотига кўра, Левандовски 2025/2026 йилги Ла Лига мавсумида 10 та гол урди. Шу тариқа у XXI асрда Европанинг кучли бешта чемпионатида кетма-кет 15 мавсум давомида икки хонали голлар сонига етган учинчи футболчига айланди. Бунгача бундай натижага Криштиану Роналду (16 мавсум) ва Лионель Месси (15 мавсум) эришган. Роналду бу натижани Англия Премьер-лигасида ("Манчестер Юнайтед"), Ла Лигада ("Реал") ва Италия А Сериясида ("Ювентус") қайд этган. Месси эса Испания чемпионатида ("Барселона") ва Франция Лигасида ("ПСЖ") ушбу натижани кўрсатган.

Маълумот учун, польшалик ҳужумчи мазкур ютуқни Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган "Мальорка"га қарши баҳсда (3:0) киритган голи орқали қайд этди.

Левандовски "Барселона" сафида 2022 йил ёзидан буён тўп суриб келмоқда. У бунга қадар "Бавария" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" жамоаларида фаолият юритган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 28 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+2   
08 фев 14:08:17
Akbar Umarov
Menimcha Robert Levandovski Ozbekiston Super Ligasida 45-50 yoshidaxam bemalol Topurar bo'la olsa kerak.
   
08 фев 14:13:25
88 33
Ranaldu 16 mafsum urganmishda livandovski 15 mavsum urib takrorlabdi chempianat asia sal tomlarin ketip qomaganmi
   
08 фев 11:36:14
Барсити!
2020 мавсум ОТни бермасдан тоза кутни ишини килишган.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика