Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади

Iskandarov Abdulaziz
8 фев 2026, 11:05
37 ёшли польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски Европанинг топ чемпионатларида XXI асрда Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга тегишли бўлган тарихий натижани такрорлади.

Манба маълумотига кўра, Левандовски 2025/2026 йилги Ла Лига мавсумида 10 та гол урди. Шу тариқа у XXI асрда Европанинг кучли бешта чемпионатида кетма-кет 15 мавсум давомида икки хонали голлар сонига етган учинчи футболчига айланди. Бунгача бундай натижага Криштиану Роналду (16 мавсум) ва Лионель Месси (15 мавсум) эришган. Роналду бу натижани Англия Премьер-лигасида ("Манчестер Юнайтед"), Ла Лигада ("Реал") ва Италия А Сериясида ("Ювентус") қайд этган. Месси эса Испания чемпионатида ("Барселона") ва Франция Лигасида ("ПСЖ") ушбу натижани кўрсатган.

Маълумот учун, польшалик ҳужумчи мазкур ютуқни Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган "Мальорка"га қарши баҳсда (3:0) киритган голи орқали қайд этди.

Левандовски "Барселона" сафида 2022 йил ёзидан буён тўп суриб келмоқда. У бунга қадар "Бавария" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" жамоаларида фаолият юритган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 28 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Opta