UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  1 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  1 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  2 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  7 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20

Левандовски — "Энг омадсиз футболчи" Янгиликлар

Левандовски — "Энг омадсиз футболчи"

Сайтимиз ижодкори Шаҳбоз Беғамов "Бавария" ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскини "энг омадсиз футболчи" дея таърифлади.

Левандовски нега "энг омадсиз футболчи" ёки 2020 йилдаги энг зўри? Буни аниқ фактларга таянган ҳолда тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Левандовски жорий мавсум ЕЧЛда энг кўп гол урган футболчи — 11. Ундан кейинги ўриндаги Холанд (10 гол) жамоаси "Боруссия" мусобақани тарк этган. Левандовски жорий мавсум ўз фаолияти давомида мусобақадаги энг кўп голини урди. Бунга қадар Роберт ЕЧЛда бир мавсумда 10дан ортиқ гол урмаган.

11 йиллик гегемонлик бузилмоқда

Охирги 11 йилдан буён ЕЧЛнинг энг яхши тўпурарлари Роналду ёки Месси бўлган. Бу икковлон ЕЧЛ тўпурарлигини 11 йилдан буён ҳеч кимга бермай келаётганди. Фақатгина 2015 йили Роналду ва Месси билан биргаликда Неймар ҳам бир хил гол уриб, тўпурарлик пойгасидаги ғолибликни учга бўлишганди. Жорий мавсум эса Месси ва Роналду ҳозиргача фақатгина 2тадан гол уришди ва Левандовскини қувиб ўтишлари деярли фантастика.


Яна бир устунлик

Роберт Левандовски жорий мавсумни супер ўтказаётганига яна бир муҳим факт. Лева илк бор миллий чемпионатда 30тадан кўпроқ гол урди. Яъни, Левандовски 31 ўйинда 34 марта гол уришга муваффақ бўлди.

Бу борада Месси ва Роналдуга солиштирсак, ҳар иккаласи Робертдан кўпроқ ўйнаган (Месси 35 ўйин, 25 гол - Роналду 33 ўйин, 31 гол) ва кам гол урган.

Яъни, Левандовски нафақат ЕЧЛда, балки миллий чемпионатда ҳам жорий мавсум энг яхши самарадорлигини кўрсатмоқда ва унинг рақобатчилари Месси ва Роналдуда аввалгига нисбатан пасайиш.

Гарчи "Олтин бутса"ни Иммобиле "илиб" кетган бўлсада, Левандовскининг бу йилги ажойиб ўйинлари ва қайд этаётган кўрсаткичларига бу соя сололмайди.

Иммобиле А Серияда ўйнайди ва Италияда мавсум давомида 38 ўйин кафолатланган. Германияда эса жамоалар сони камроқ ва табиийки ўйинлар тўрттага кам. Левандовски Иммобиледан 6 ўйин кам ўтказиб, иккита голга ортда қолди. Шунингдек, Роберт урган 34 голдан атига бештаси пенальтидан. Иммобиле эса голларининг қарийб 40% пенальтидан урган, яъни 14та гол "нуқта"дан киритилган.

Левандовски нафақат шахсий кўрсаткичи, балки жамоавий натижалари бўйича ҳам максимум томон отланмоқда. "Бавария" билан олтин дублни расмийлаштирган Левандовски йилнинг энг муҳим мусобақаси Европа чемпионлар лигасидаги ҳамма ўйинда ғалаба қозонди. Ҳозирча "Бавария" ЕЧЛда барча учрашувда ғалаба қилган ягона клуб. Қисқа қилиб айтганда, Левандовскида 2020 йилни супер нотада тугатиб қўйиш имконияти мавжуд. Эҳтимолий тарафдан ҳар томонлама энг яхши натижани қайд этиш бўйича Левандовскининг имкониятилари жуда катта. "Олтин тўп" учун курашдаги асосий рақобатчилари нафақат шахсий кўрсаткич бўйича ундан орқада, балки жамоаларининг натижалари борасида ҳам оқсашмоқда. "Юве" амаллаб чемпион бўлган бўлса, "Барселона" Ла Лигада ҳукмронлигини сақлаб қолмади. ЕЧЛда эса нимчорак финалнинг дастлабки ўйинларида на Месси ва на Роналду ўз жамоаларига кўмаклаша олишмади. Буни уларнинг ЕЧЛдаги энг ёмон мавсумини ўтказаётганига далил бўлувчи рақамлар ҳам исботлаб турибди.

Роберт индивидуал ҳаракатларининг самарадорлигини қанчалик кўз-кўз қилмасин, жорий йил барибир шахсий ютуқлар коллекциясини бойита олмайди. "Олтин бутса" асосан пенальтилар эффекти эвазига Иммобилега кетди, "Олтин тўп" соврини бекор қилинди. Гарчи карантинда ҳам деярли барча чемпионатлар давом эттирилиб, мусобақа тугатиб қўйилаётганига қарамасдан "Франц футбол" учун Франция 1 Дивизионини якунланмагани асосий факторга айланди. Ғалати.

"Франц футбол" нашри футболга нисбатан ноҳақлик ва ҳурматсизлик қилаётгандек гуё. Айниқса Роберт Левандовскига нисбатан десак тўғрироқ бўлади. Бутун мавсумни бир текис ўтказаётган, жамоавий натижалар дейсизми, индивидуал ҳаракат ва кўрсаткичми фарқи йўқ, карантингача ва рестартдан кейин ҳам супер барқарорликни сақлаб турган Левандовскидек "омадсиз" футболчини  топиш қийин бўлса керак. 

Гарчи "Олтин тўп" ҳеч кимга берилмасада, катта эҳтимол ҳар тарафлама унутилмас бўлаётган 2020 йили Левандовскини "энг омадсиз футболчи"га айлантиргани билан ҳам эсда қолса керак...


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика